Тошкентда юк автомобили ағдарилиб кетди
Тошкент шаҳрида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
2022 йил 22 феврал куни соат тахминан 07:30 ларда 1988 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги “Howo” русумли юк машинаси Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасидан Уч қаҳрамон айланма ҳаракати томонига ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Қайд этилишича, шу вақтда Сабзавот маҳалласи қаршисида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада, ҳайдовчи тан-жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:18 / 10.05.2025
Etihad Airways Абу-Даби-Тошкент йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин

09:50 / 09.05.2025
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

14:56 / 06.05.2025