Ўзбекистон | 10:52 / 25.02.2022
5479
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда тадбиркордан 3 000 доллар пора олган газ таъминоти ходимлари ушланди

Улар МЧЖлардан бирининг иш юритувчисидан далолатномада ёзилган суммани камайтириб бериш эвазига пул талаб қилишган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, Hududgaz Jizzax газ таъминоти филиали етакчи муҳандиси Ш.И. (муқаддам ЖКнинг 214-моддаси билан судланган) “Х.S.” МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдалангани ҳолати бўйича тузилган далолатномада ҳисобланган 384,6 миллион сўм зарарни камайтириб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчиси Д.Д.дан 3 000 доллари пора талаб қилиб олган вақтида ушланган.

Унинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда, филиалнинг шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Б.Р. шериги етакчи муҳандис Ш.И.дан 3 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид