Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди
Европа иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар киритмоқда. Бу ҳақда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, қуйидаги чеклов чоралари кўрилади:
- Россия банк бозорининг 70 фоизига ва асосий давлат компаниялари, шу жумладан мудофаа соҳасида фаолият юритувчи компанияларга таъсир қилувчи молиявий санкциялар;
- энергетика соҳасидаги санкциялар, шундан кейин Россия нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қила олмайди;
- Россияга самолётлар ва авиация ускуналарини сотишни тақиқлаш;
- Россиянинг технологиялар, шу жумладан яримўтказгичлардан фойдаланишини чеклаш;
- виза санкциялари - дипломатлар ва бизнес вакиллари энди Европа иттифоқи мамлакатларига кириш имтиёзларидан фойдалана олмайди.
Аввалроқ, Украина президенти халққа янги мурожаат билан чиққанди.
У Россия ҳарбийлари учун «биринчи рақамли нишон» сифатида белгиланганини таъкидлади. Бироқ, у Киевнинг ҳукумат кварталида қолмоқда.
Президент фуқароларни ёлғон маълумотларга ишонмаслик, комендантлик соатига риоя қилиш ва эҳтиёт бўлишга чақирди.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:36 / 23.05.2025
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
10:22 / 23.05.2025