Жаҳон | 10:29 / 26.02.2022
57115
5 дақиқада ўқилади
Урушнинг иккинчи куни оқибатлари. Суратлар
24 февралга ўтар кечаси Владимир Путин «Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш» мақсадида «махсус ҳарбий операция» бошлади ва россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудига бостириб киришди. Икки кунлик жанглардан кейин россияликлар армияси бир неча йўналишларда илгарилаб, Киевга яқинлашди. Шаҳарда мудофаага кўмак беришга тайёр бўлган кўнгиллиларга қурол тарқатишмоқда. Ҳарбий ҳаракатларнинг учинчи кунига келиб Украинани тарк этишга мажбур бўлганлар сони 100 мингдан ошган. Қуйидаги материалда урушнинг иккинчи кунида олинган суратлар жамланди.
Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар
- Киевда жанг кетмоқда. Президент Владимир Зеленский мудофаага раҳбарлик қилмоқда. Расмийлар ўтган тунда 60 нафардан ортиқ диверсант йўқ қилинганини маълум қилди.
- Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида рус ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини қораловчи резолюциясига вето қўйди, Хитой қўшилмади.
- ЕИ Россия раҳбариятининг 98 вакилига санкция қўллаган. Улар орасида — Владимир Путин, Михаил Мишустин, Сергей Лавров, Дмитрий Медведев, Владимир Колокольцев бор. Шунингдек банклар, авиақурилиш ва космик сектордаги компаниялар санкциялар остида.
- АҚШ Путин, Лавров, Шойгу ва РФ Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовни санкциялар рўйхатига қўшди.
- Украина қуролли кучлари қўмондонлиги Киевс областида россиялик десантчилар бўлган Ил-76 самолёти уриб туширилганини маълум қилди.
- Anonymous ҳакерлар гуруҳи РФ мудофаа вазирлиги маълумотлар базасига киришга муваффақ бўлганини маълум қилди.
- Россияда урушга қарши ўтказилаётган акциялар давомида 25 февраль куни яна 500дан ортиқ киши қўлга олинди. Бир кун олдин бундайлар сони мингдан ошиқ бўлганди.
- Россия мудофаа вазирлиги бирорта йўқотишини тан олмаётганига қарамай жуда кўплаб рус аскарлари жанг майдонида ҳалок бўлмоқда ва яраланиб асирга тушмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024