Спорт | 15:00 / 28.02.2022
2420
1 дақиқада ўқилади

“Арал самали” хусусий инвесторларга ўтмоқда

Фото: KUN.UZ

Бир неча кун аввал “Арал самали” жамоаси таъсисчиларида ўзгариш юз берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев ўз Telegram-каналида хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил давомида клубни Вазирлар Кенгаши молиялаштирган. Эндиликда хусусий инвесторлар бу юкни тортишга уриниб кўради. Вазирлар Кенгаши эса клубни стадион ва шунга ўхшаш масалаларда қўллашга ҳаракат қилади.

“Шундай қилиб Ўзбекистонда хусусий сектор томонидан молиялаштирилаётган клублар сони яна 1 тага ортди дейиш мумкин”, дея ёзади Диёр Имомхўжаев ўз Telegram-каналида.

“Арал самали” жамоасининг таъсисчилари қайси хусусий инвесторлар экани ҳозирча очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Арал» клуби ташкил қилинганди.

Бундан олдин «Арал самали»да янги раҳбар иш бошлади. Жамоага хориждан янги мураббийлар келиши маълум қилинганди.