Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 36 мамлакат самолётлари учун ҳаво кенгликларини ёпди
Бу мамлакатлар авиаташувчилари парвозларни фақат Росавиация ёки Россия ТИВнинг махсус рухсатини олганидан кейингина амалга ошириши мумкин.
Фото: РИА Новости
Росавиация 36 мамлакат самолётлари учун махсус рухсатсиз Россия устидан парвоз қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Росавиация хабар қилди.
Чеклов Россия Украинада махсус амалиёт бошлаганидан сўнг Россия самолётлари учун ҳаво кенгликлари ёпилишига жавобан киритилди.
«Европа давлатларининг фуқаролик ҳаво кемалари парвозини амалга оширишга нисбатан қўйган тақиқига жавоб чораси сифатида 36 мамлакат авиаташувчиларининг парвозларни амалга оширишига чеклов киритилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу мамлакатлар авиаташувчилари парвозларни фақат Росавиация ёки Россия ТИВнинг махсус рухсатини олганидан кейингина амалга ошириши мумкин.
Аввалроқ Евроиттифоқ давлатлари, АҚШ ва Канада Россия самолётлари учун ҳаво кенгликларини ёпганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025