«Хоразм» клуби янги мавсум арафасида: трансферлар, назорат ўйинлари
Урганчнинг «Хоразм» клубида Про-Лига 2022 мавсуми олдидан бир қатор жиддий ўзгаришлар юз берди.
Январь ойида жамоа бош мураббий Александр Ежов билан хайрлашди. У 2017 йилдан бери (орада танаффуслар билан) клубни бошқариб келаётган эди. Ежов қўл остида «Хоразм»нинг Про-Лигадаги энг яхши натижаси ўтган мавсумда қайд этилди – 5-ўрин.
Бош мураббийликка 50 ёшли мутахассис Руслан Аҳмедов таклиф этилди. У Хоразм футболига бегона эмас: шу ерда туғилиб ўсган, футболчи сифатида «Хоразм» клуби шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятида «Машъал», «Сўғдиёна», «Шўртан», «Металлург» клублари штабида ишлаган.
Руслан Аҳмедов қўл остида «Хоразм» клуби қарийб 1 ой давомида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Бир қатор назорат ўйинларида иштирок этди.
Натижалар қуйидагича:
«Хоразм» - «Онтустик» (Қозоғистон) 3:2
«Хоразм» - «Ғиждувон» 2:2
«Хоразм» - «Зомин» 4:4
«Хоразм» - «Машъал» 1:0
«Хоразм» - «Нефтегазмонтаж» 4:1
«Хоразм» - «Шўртан» 1:0
«Хоразм» - «Чиғатой» 2:1
Ўқув-машғулот йиғинидан сўнг «Хоразм» клуби таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, 10 футболчи билан шартнома имзоланди. Уларнинг орасида 20 ёшли камерунлик ҳужумчи ҳам бор.
Таклиф этилган футболчилар:
Озодбек Ражабов (14.01.2002, Жиззах вилоятида туғилган), ҳимоячи, «Насаф» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Жаъфар Каримов (01.09.2001, Қашқадарё вилоятида туғилган), ҳимоячи, «Насаф» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Улуғбек Шарипов (06.03.2001, Тошкент вилоятида туғилган), ҳимоячи, «Металлург» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Шерзод Ғуломжонов (23.04.2001, Наманган вилоятида туғилган), яримҳимоячи, «Навбаҳор» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Муҳаммадқодир Раҳимберганов (11.03.2001, Хоразм вилоятида туғилган), яримҳимоячи, «Янгиер» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Бобуржон Асқаров (09.02.1999, Тошкентда туғилган), яримҳимоячи, «Локомотив» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Азизбек Пирмуҳаммадов (20.04.2002, Бухоро вилоятида туғилган), яримҳимоячи, «Бунёдкор» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Ҳаётжон Шодмонов (31.05.2001, Жиззах вилоятида туғилган), яримҳимоячи, «Сўғдиёна» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Идрис Бикмайкин (27.05.1996, Фарғона вилоятида туғилган), ҳужумчи, «Алай Қирғизистон» клубидан келди, шартнома муддати 1 йил.
Чачуа Чато «Рокки Марсиано» (03.01.2002, Камерунда туғилган), ҳужумчи, «Жиззах Барс» клубидан келди, шартнома муддати 2 йил.
Шу билан бирга, «Хоразм» клуби 7 футболчи билан хайрлашди: Миржалол Қурбонов, Маъруф Муродов, Ислом Каримов, Бобур Фарҳодов, Данила Ежов, Қўшназар Қўшназаров ва Абдуҳолиқ Қурбонов.
Ҳимоячи Темур Машарипов «Орол» клубига ижарага берилди.
Эслатиб ўтамиз, Про-Лига янги мавсуми 6 март куни бошланади. «Хоразм» ўз майдонида Нукуснинг «Орол» клубини қабул қилади.
Мавзуга оид
14:05 / 13.03.2019
Про-Лигада иштирок этадиган жамоалар номи эълон қилинди
21:00 / 07.02.2019
ПФЛ Суперлига ва Про-Лига бадали миқдорининг кескин оширилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
18:50 / 13.11.2018
«Андижон» Суперлигага қайтди
15:32 / 30.04.2018