Ўзбекистон | 12:41 / 01.03.2022
5126
1 дақиқада ўқилади

Apelsin Россиядан пул ўтказмалари қабул қилишни тўхтатди

Apelsin рақамли банки рубль валютасидаги пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатмоқда. Бу ҳақда банк ўзининг мобил иловаси орқали мижозларга хабарнома жўнатган.

Фото: Apelsin

«Россияга рубль валютасида пул юбориш ва қабул қилиш юқори волатиллик сабабига кўра вақтинча мавжуд эмас. VISA, MasterCard вa Western Union пул ўтказмалари одатдаги режимда ишламоқда», дейилади банк изоҳида.

Шунингдек, пул операцияларини тиклаш муддати кўрсатилмаган.

Аввалроқ, Hamkorbank 25 февралдан бошлаб Россиянинг Сбербанкига тегишли мобил илова орқали ўзининг пластик карталарига юборилаётган маблағларни карталарга кирим қилишни вақтинчалик тўхтатганди. 28 февраль кунидан бошлаб ушбу амалиёт қайта тиклангани маълум қилинган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид