“Манзил”: Овчилар қишлоғи – Қорабоғ
“Манзил” лойиҳасининг янги манзили – Ангрен шаҳридан 7 км юқорида жойлашган Қорабоғ қишлоғи. Бу ерда қорли тоғлардаги тажрибали овчилар ҳаётидан ҳикоя қиламиз.

Тошкент вилоятидаги бу қишлоқ тоғлар билан ўралган. Ундан оқиб ўтувчи сой, халқ тилида Қорабоғсой ўзига хос манзара ҳосил қилади.
Жасур Қурбонов – қишлоқ овчилари орасида энг моҳири. Овчи ака бизни тоғлар орасига каклик овлашга чорлади. Лекин юришдан аввал жараён мураккаб ва заҳматли бўлишидан огоҳлантирди.
Ҳақиқатан ҳам овчи ака ҳақ бўлиб чиқди. 3 километрча масофада биз ортиқ юролмаслигимизни ҳис қилиб, шу ердан қайтишга қарор қилдик. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, кўрсатувни тўлиқ томоша қилишни тавсия этамиз.
Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.
Мавзуга оид

13:30 / 17.05.2025
Учқудуқда овчи эҳтиётсизлик оқибатида шеригини отиб қўйди

10:00 / 07.05.2025
“Телефонда гаплашиш учун шу чўққига чиқардик” — қишлоқларда алоқа, интернет қандай?

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

14:55 / 02.02.2025