Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшадан яна 258 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди
2022 йил 1 март куни Тошкент вақти билан соат 9:15 да Украинадан эвакуация қилинган 258 нафар ўзбекистонликни Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келган навбатдаги махсус самолёт пойтахтга қўнди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 1 март ҳолатига Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва мутасадди ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Украинадан жами 509 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
«Ҳозирги вақтда «Карчова» назорат-ўтиш пунктидаги тўпланиш жойида бўлиб турган 650 дан ортиқ фуқароларимиз учун барча зарур шароитлар яратилган. Юртдошларимизни олиб келиш учун яна қатор эвакуацион рейсларни ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда», дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари фуқароларнинг масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланмоқда ва уларнинг аэропортда бўлиб туришларини мувофиқлаштирмоқда. Элчихонада узлуксиз ишлайдиган тезкор штаб ташкил этилган.
Аввалроқ, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи Тошкентга етиб келганди.
Ушбу махсус рейс билан 251 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди. Олиб келинганларнинг 37 нафари болалар ва 10 нафар чақалоқлар.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025