Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим тизимида кўкрак нишонлари таъсис этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан “Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари таъсис этилади.
Белгиланишича:
“Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида топширилади;
“Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан мукофотлаш олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади;
“Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари, уларнинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Марказий банк “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг буюртмасига асосан “Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминлайди.
Мавзуга оид
01:10 / 28.12.2024
«Қарорлари мажбурий кучга эга эмас» — Олий таълим вазирлиги нодавлат ОТМлардан пул сўраган кенгаш ҳақида
16:27 / 11.12.2024
Қарши давлат техника университети ташкил этилади
11:58 / 17.11.2024
“Кўниколмай каравотдан тушиб кетган” — талабалар ётоқхонасидаги саргузаштлар
15:21 / 25.09.2024