Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ваагн Хачатурян Арманистон президенти этиб сайланди
Хачатурян овоз беришнинг биринчи турида овозлар камлиги учун сайланмаган, мухолифат сайловда қатнашишдан бош тортганди.
Арманистон парламенти овоз беришнинг иккинчи турида Ваагн Хачатурянни мамлакат президентлигига сайлади.
Хабар қилинишича, ягона номзод – юқори технологиялар саноати вазири Ваагн Хачатурян учун 71 нафар депутат овоз берди.
Хачатурян овоз беришнинг биринчи турида овозлар камлиги учун сайланмаган, мухолифат сайловда қатнашишдан бош тортганди. Ўшанда унга 69 депутат овоз берган, биринчи турда сайланиш учун 81та овоз керак эди. Иккинчи турда эса президентликка сайланиш учун 65та овоз етарли бўлади.
Арманистон парламент мамлакати бўлиб, президентни парламент сайлайди.
Аввалроқ мамлакат парламенти президент Армен Саркисяннинг истеъфосини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025