Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадан олиб келинган ўзбекистонликлар сони 2,5 мингдан ошди
2022 йилнинг 3-4 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 4 март ҳолатига умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.
Қайд этилишича, Катовице аэропортидан учта қўшимча парвоз кутилмоқда: бугун соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5 март соат 03:00 да (Тошкент вақти билан).
Полша ҳудудида мамлакатнинг 1 480 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 700 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Мутахассислар фикрича, Ўзбекистон ўз фуқароларини жанговар ҳаракатлар зонасидан олиб чиқиш бўйича тезкор ишларни йўлга қўйган саноқли давлатлар сафига кирди. Барча қайтариш рейслари бепул амалга оширилмоқда.
Полшадаги Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, Катовице аэропорти бугунги кунда одамлар билан тўлган.
“Дипломатларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон фуқаролари учун барча шароитлар яратилган, шу жумладан улар иссиқ овқат билан таъминланган.
Шаҳар маъмурияти томонидан аэропорт биносига кириш ва йўловчиларни рўйхатга олиш учун соддалаштирилган тизим ишга туширилган. Жамоат тартиби полиция ва маҳаллий кўнгиллилар томонидан назорат қилинмоқда.
Болали аёллар ва кексалар учун махсус коридор ташкил этилган. Барча фуқароларга олдиндан тайёрланган рўйхатлар асосида хизмат кўрсатилмоқда.
Фуқароларнинг ватанимизга тезроқ қайтиш истагини англаган ҳолда барча юртдошларимиздан хотиржамликни сақлаши, ваҳимага берилмаслик, провокациялар ва зиддиятли вазиятларга учмасликни сўраймиз. Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади”, дейилади ТИВ маълумотида.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025