Жаҳон | 10:58 / 04.03.2022
74633
5 дақиқада ўқилади
Урушнинг саккизинчи куни. Суратлар
Украинадаги уруш саккизинчи кунда ҳам давом этди. Мамлакатнинг миллиондан ортиқ аҳолиси қочқинга айланган. Ўққа тутилиши давом этаётган шаҳарлар гуманитар фалокат ёқасида. 3 март куни ўтказилган Украина-Россия музокараларининг иккинчи раундида томонлар тинч аҳоли эвакуацияси, шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиш учун гуманитар йўлак ташкил этишга келишди.
Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар
- 3 март куни Россия-Украина музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Якунда махсус минимал дастур бўйича қарорлар қабул қилинган: унга кўра, ўт очишни вақтинчалик тўхтатиш билан томонлар одамларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар яратиш ҳамда «энг шиддатли жанглар кечаётган жойларга озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб бериш бўйича келишувга эришган».
- Путин тўхтамоқчи эмас. Россия президенти Франция президенти Эммануэль Макрон билан 90 дақиқа давом этган телефон мулоқотида Украина Россиянинг шартларини қабул қилмаса, ҳужумни давом эттиришга «қатъий қарори»ни билдирган. У Россия қўшинлари Украина шаҳарларини ўққа тутаётгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. Кейинроқ Путин Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишида сўзга чиқиб, россияликларни «махсус ҳарбий операция режа бўйича» кетаётганига ишонтирди ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига 5 миллион рубль миқдорида компенсация ваъда қилди.
- Украина шаҳарларини ўққа тутиш ва жанглар давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Черниговда ўтган кун давомида вайроналар остидан 33 кишининг жасади топилган, шунингдек 18 киши яраланган. Харьков ўққа тутилиши оқибатида камида 13 киши жароҳат олган. Энергодарда ҳам жанглар кетмоқда.
- Зеленский Путинга: «Мен билан музокара столига ўтир, нимага қўрқяпсан? Шолц ёки Макрон билан бўлгани каби 30 метр нарида эмас, ёнма-ён ўтириб гаплашайлик. Ахир мен қўшниман, тишлаб олмайман, туппа-тузук эркакман. Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаяпмиз, террорчи эмасмиз, бировнинг ерини тортиб олмоқчи ҳам эмасмиз. Биз НАТОда эмасмиз, ядро қуролимиз ҳам йўқ».
Қуйидаги материалда урушнинг саккизинчи кунидаги вазиятни ифода этувчи суратлар.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024