Ўзбекистон | 07:29 / 05.03.2022
13219
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Бухорода бошқарувни йўқотган «Ласетти» 5 та машинага шикаст етказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

2022 йил 4 март куни соат 19:10 ларда Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасидан ўтувчи йўлнинг «Бухоро Ҳудудгаз» биноси рўпарасида ҳаракатланиб келаётган «Ласетти» автомашинаси ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартирган.

Қайд этилишича, у орқадан келаётган «Спарк» автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва ҳаракат оқимига қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўл четида тўхтаб турган 4 та автомашиналарга шикаст етказган.

ЙТҲ натижасида бирор бир фуқаро тан жароҳати олмаган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Тошкентда ЙТҲлар кўпроқ қайси туманларда юз бериши маълум бўлганди.

Мавзуга оид