Ўзбекистон | 09:00 / 05.03.2022
52618
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Haval H6 кроссоверининг учинчи авлоди энди сотувда мавжуд

Haval H6 кроссоверининг янги авлоди Ўзбекистонга кириб келди. Sharq Motors автомобил афзалликлари ва унинг нархи ҳақида сўзлаб беради.

Фото: Haval

Учинчи авлодга мансуб Haval H6 автомобили Haval русумининг янги модели ҳисобланиб, ҳозирда у бренднинг Ўзбекистондаги расмий вакили Sharq Motors салонларида мавжуд. Ушбу кроссовернинг ҳатто бошланғич комплектациясида бир қатор премиал технологиялар, жумладан, адаптив круиз бошқарув, 360 градусли 3Д форматдаги кузатув тизими, автомобил тўхташ ассистенти, ҳайдовчи ойнасига проекцион экран каби хусусиятлар киритилган.

Фото: Haval H6

Ташқи кўриниши

Автомобилнинг ташқи кўриниши агрессив ва шижоатли. Янги моделда ишлаб чиқарувчилар радиатор панжарасини янгилашди: эндиликда у тўқ кулранг бўлиб, тузилиши бўйича балиқ тангачаларини эслатади. Дисклар ҳам ўзгарган ва ҳозирда улар тўлқинсимон шаклда, хром югуртирилган чизиқлар кўринишига эга. Хром — автомобилнинг асосий декоратив элементларидан бири. У ҳам салонда, ҳам ғилдиракларда, автомобил кузовининг олд ва орқа томонларида ва ҳаттоки эшик дебочаларида ҳам жойлаштирилган.

Фото: Haval H6

Автомобилнинг кенг ранг танлови ҳам кишини қувонтиради, ҳозирда 7 хил ранг танлаш имкони бор, улар — оқ, кулранг, қора, қизил, кўк, жигарранг ҳамда яшил.

Салон

Фото: Haval H6

Кроссовернинг ички тузилиши бизнес класс салонини эслатади: ҳайдовчи курсиси махсус пневматик ёстиқчага эга бўлиб, у белнинг қулайлигига хизмат қилади. Ҳатто бошланғич комлектацияда ҳам қолган барча курсилар эргономик шаклда ясалган ва иситиш функциясига эга, олдинги курсилар эса бунга қўшимча сифатида ҳаво алмаштириш хусусиятини ҳам ўз ичига олади.

Фото: Haval H6

Салоннинг технологик илғорлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак — ҳайдовчи бирданига иккита дисплей — 10 ҳамда 12 дюймли экранлар билан ишлаши мумкин. Улардан ташқари, проекцион head-up дисплейи ҳам мавжуд. Экранлар ҳам мултимедиа ҳамда автомобил хусусиятларини бошқариш панели сифатида ишлайди. Орқани кузатиш ойнаси эса кун ёруғлигига қараб, кераксиз нурни қайтармаслик учун автоматик тарзда ўзини созлаб туради.

Салондаги деярли барча мосламалар ҳайдовчига қараб созланади: рул, курсилар, орқа ва ён томонларни кузатиш ойналари. Асбоб-ускуна панелининг остида смартфонни симсиз қувватлантириш учун махсус ҳудуд бор, ундан пастроқда эса қулай бар ҳамда керакли буюмларни сақлаш учун алоҳида жой мавжуд. Машинада автоматик созланадиган панорама люк ҳам ўрнатилган.

Фото: Haval H6

Қулайлик ва хавфсизлик

Автомобил ҳақиқатан ҳам йирик юкхонага эга бўлиб, унинг сиғими 580 литрни, орқа ўриндиқлар сурилган ҳолда эса 1500 литрни ташкил этади. Бундан ташқари, юкхона атиги бир тугмани босиш орқали автоматик тарзда очилади.

Салонда 5 киши бемалол сиғиши мумкин, йўловчилар сони бундан камроқ бўлган ҳолларда эса орқа ўриндиқларда махсус тирсак ушлагичларини чиқариб қўйиб, саёҳатни янада қулайроқ қилиш имкони бор.

Автомобил хавфсизлигини ҳам алоҳида айтиб ўтиш керак — машина кўплаб датчиклар ва камералар билан жиҳозланган, улар ҳайдовчига кўринмас ҳудудлар ҳақида маълумот беради, бурилиш пайтида автомобил атрофида мавжуд тўсиқлар ҳақида огоҳлантиради, круиз-контрол тизими олдинда кетаётган автомобилга боғланиб, урилиш хавфини камайтиради, парктроник тизими эса ҳар қандай шароитда машинани тез ва қулай тўхташ жойига қўйиш имконини беради.

Йўловчилар ва ҳайдовчи хавфсизлигини 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, 9-авлодга мансуб Босч ЭСC барқарорлик тизими, тортиш кучини бошқариш ва тақсимлаш учун ТCС тизими, қайта урилиш хавфини камайтирувчи тўхталиш учун СCМ тизими, бурилишларда тўхташни назорат қилувчи CВC тизими, ағдарилиб кетишдан ҳимоя қилувчи РМИ тизими, фавқулодда тўхташ учун БА, МEБ тизими, тепаликларга чиқиш ҳамда улардан тушишда кўмаклашадиган ҲҲC, ҲДC тизимлари, тормоз бирламчилигини кафолатловчи БОС тизими ҳамда ғилдираклардаги босим ва ҳароратни бошқарувчи ТПМС тизимлари таъминлайди.

Автомобил йўл белгиларини “таниб олади”, хавфли вазиятларда автоматик тўхташ хусусиятига эга, ҳайдовчига бурилишларда ва турли ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашади, шу билан бирга ўз ичига тирбандликларда ёрдам берувчи махсус ассистентни ҳам олади. Бундан ташқари, 3-авлодга мансуб Haval H6 билан чорраҳаларда юриш анча хавфсизроқ — автомобилнинг ўзи йўлдаги ҳаракатни пайқаб, пиёдалар ва бошқа автомобиллар билан тўқнашиб кетишнинг олдини олади.

Фото: Haval H6

Haval H6 рулида ҳатто энг қоронғи, туманли тунларда ҳам ўзингизни қулай ҳис қиласиз, ахир автомобил баландлиги созланадиган Маtrix LED диодли яқин ва узоққа қаратилган ёриткичларга, олд ҳамда орқада ўрнатилган туманга қарши чироқларга эга.

Капот остида

3-авлодга мансуб Haval H6 автомашинаси 163 от кучига эга турбо қувватланувчи бензин моторига эга. Максимал комлектацияда мотор 4х4 режимида ишлай олади.

Автомобилнинг техник хусусиятлари ҳақида батафсил ушбу видеодан билиб олишингиз мумкин.

Нарх

Нарх ва сифат мутаносиблиги Россия ҳайдовчиларини ром қилиб бўлди — 2021 йилда Haval Россияда энг кўп сотилган кроссовер бўлди. Ўз ватани Хитойда эса Haval SUV бўлимида етакчи бренд саналади. Қулай ва хавфсиз, янги авлод кроссоверини Sharq Motors'да харид қилишингиз мумкин.

21 феврал санасида имзоланган қарор асосида божхона солиғи камайтирилганлиги туфайли, Haval H6 автомобилининг нархи 422 миллион сўмдан 380 миллион сўмгача тушди.

Филиаллар манзили:

Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон кўчаси 98А;

Телефон: +99871 208 41 41;

Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси 25;

Телефон: +99893 111 41 41;

Самарқанд вилояти, Чумчуқли қишлоғи, “Қўштамғали” МФЙ;

Телефон: +99891 555 99 93;

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси 6;

Мўлжал: “Ўзбекнефтгаз” шохобчаси рўпарасида;

Телефон: +99890 232 88 88;

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Наврўз шаҳарчаси, Шифокорлар кўчаси 1;

Телефон: +998 91 430 54 32;

Қашқадарё вилояти, Қамаши шаҳри, Қамаши кўчаси 1;

Телефон: +99891 945 07 70;

Faсebook: facebook.cом/haval.uzbekistan

Instagram: instagram.cом/haval.uzbekistan

Тelegram: t.me/Haval_Uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид