Ўзбекистон | 07:29 / 08.03.2022
13232
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда расмий ишсизлик даражаси маълум қилинди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган бўлса, 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортди.

Фото: mahalladosh.uz

Бандлик ва меҳнат вазирлиги хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича меҳнат ресурслари сони 19,3 млн кишини ташкил этиб, 2020 йил шу даврига нисбатан 1,1 фоизга ёки 202,6 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,5 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (299,3 минг кишига) ошган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6,1 млн кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,8 млн кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 1,0 фоиз ёки 58,4 минг кишига камайган. 

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 млн кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,6 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси - 15,1 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса - 13,3 фоиз бўлди.

2021 йил январь-декабрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 879,5 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мурожаат қилган фуқароларнинг 393,8 минг нафари иш билан таъминланган.

Мавзуга оид