Ўзбекистон | 21:30 / 09.03.2022
18677
1 дақиқада ўқилади

Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Тегишли қарорлар билан Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимликлари тузилмасида янги тайинловлар амалга оширилди.

Навоий вилояти ҳокимининг қарори билан Мамадиёрова Малика Тожиевна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги. Малика Мамадиярова

М. Мамадиёрова ушбу тайинловга қадар Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бухоро вилоят ҳокимининг қарори билан Ибрагимова Фируза Баҳодирхоновна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги. Фируза Ибрагимова

Ф.Ибрагимова 1970 йил Бухоро шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тугатган. У тайинловга қадар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари  вазифасида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид