Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилди
Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди.
Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Uzbekistan Airways АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўймоқда.
Авиакомпания хабарига кўра, Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса 2022 йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.
Бундан олдин, Тошкентдан Екатеринбургга ва Новосибирскка қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
07:41 / 10.05.2025