Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда радиоактив модда сотмоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Улар 250 гр радиоактив моддани 50 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлишган.
ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 4 март куни Навоий вилояти ИИБга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Навбаҳор туманида яшовчи икки нафар шахс ноқонуний равишда «Радий» моддасини 50,000 АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини маълум қилган.
5 март куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Навбаҳор тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд ўтказилган. Тадбир жараёнида туманнинг Қалқонота маҳалласи ҳудудида икки нафар шахс 1 дона шиша идишга жойлаштирилган «Radiy Rа 226 02 5» ёзувли 250 гр радиоактив моддани махсус харидорга 50 минг долларга сотаётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 252-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар белгиланган тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
20:03 / 30.01.2025
Тергов судялари: улар ким ва қандай ваколатларга эга?
12:05 / 06.01.2025
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди
08:38 / 18.12.2024