Ўзбекистон | 12:18 / 10.03.2022
16240
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк автомашинаси туннел ичида тиқилиб қолди

Тошкент шаҳридаги темирйўл вокзали яқинида жойлашган кўприк остидаги туннелда юк автомашинаси тиқилиб қолди. Пойтахт ИИББ ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2022 йил 9 март куни соат 17:50 ларда Миробод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Ҳ.Д. «Shacman» русумли тиркамали юк автомашинасини бошқариб кетаётган бўлган.

Маълум қилинишича, у Шимолий вокзал яқинида жойлашган кўприкка кириш жойида, олиб кетаётган юк баландлигини ҳисобга олмаганлиги сабабли туннел ичида тиқилиб қолган. 

“Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари етиб борган. Юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан қонуний чоралар белгиланган”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид