Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президенти янги жаҳон уруши бошланиб бўлганини айтди
Мадуронинг фикрича, вазиятнинг ёмонлашиши ва санкциявий босимнинг давом этиши ядро урушига олиб келиши мумкин.
Жаҳондаги санкциявий қарама-қаршиликнинг янада кенгайиши инсониятни хатарга қўйиши мумкин, деган фикрни билдирди Венесуэла президенти Николас Мадуро.
Мадуронинг сўзларига кўра, жаҳон уруши аллақачон бошланди.
«Жаҳон уруши бошланиб бўлди ва унинг биринчи босқичи иқтисодий тусга эга. Санкциялар, эмбарго, нефт, ёнилғи, пўлат, буғдой, маккажўхори, гуруч етказиб бериш, озиқ-овқатлар, хомашё ва энергия ресурслари нархлари билан боғлиқ ноаниқликлар. Буларнинг бари мамлакатлар ва минтақаларнинг қўлини қайириш учун қилинмоқда», — деди Мадуро.
Унинг фикрича, вазиятнинг ёмонлашиши ва санкциявий босимнинг давом этиши охир-оқибат ядро урушига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
22:09 / 26.03.2025