Спорт | 04:28 / 11.03.2022
25229
4 дақиқада ўқилади

Драганнинг «Пахтакор»и яна ғолиб: «шерлар» Черанга боғланиб қолдими?

«Пахтакор» – «Нефтчи» баҳси Ўзбекистон чемпионатларида узоқ йиллар асосий қарама-қаршилик бўлиб келган. Аммо охирги йилларда «Пахтакор» мамлакат футболида якка ҳукмронга айланди. «Нефтчи» эса ҳатто қуйи лигага тушиб кетди. Илҳом Мўминжонов қабул қилиб олгач, «Нефтчи» яна рақиблар ҳисоблашадиган жамоага айланмоқда.

Фото: Tribuna.uz

Албатта, ҳозир «Пахтакор» фарғоналиклардан анча кучли, аммо ниҳоят ушбу мавсумга келиб «Пахтакор» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги учрашувга яна катта ўйин сифатида қарай бошлашди. Мухлислар ҳам, футболчилар ҳам. 70 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган «Пахтакор» 1:0 ҳисобидаги ғалабани сақлаш учун охирги дақиқаларгача курашишга мажбур бўлган баҳс чиндан катта ўйин дегуликдир.

Бу учрашувни кўпчилик Аброр Исмоилов номи билан эслаб қолса керак. Ўйин тақдири амалда 21-дақиқада ҳал бўлди дейиш мумкин. Айнан Аброр Исмоилов майдон марказида Икром Алибоевга қарши жуда қўпол ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди.

Бу шунчаки оддий вазият эмасди. Аслида «Нефтчи»дан чиққан Аброр «Сурхон» орқали «Пахтакор»га ўтди ва Ўзбекистоннинг энг яхши таянч яримҳимоячиларидан бири эканини исботлади. Аммо мавсум аввалида жамоада унинг позициясида футболчи кўпайиб кетгач, Аброрни «Нефтчи»га ижарага беришди. Буни қарангки, Аброр «Пахтакор»да амалда унинг ўрнини эгаллаган Икром Алибоевга қарши қўполлик учун майдондан четлатилди.

Айнан Исмоиловнинг четлатилиши ўйиндаги ҳал қилувчи вазият бўлди. «Пахтакор»дек рақибни босимда ушлайдиган жамоага қарши ўйинда бир киши кам қолиш барибир ўз сўзини айтади. Биринчи бўлимда-ку «Нефтчи» амаллади, аммо иккинчи бўлим аввалида Драган Черан гол уриб, «Пахтакор»га ғалаба келтирди. Мўминжонов жамоаси амалдаги чемпионга ғалабани осонликча бермаганини ҳам қайд этиш керак.

Фото: Tribuna.uz

Шу ўринда «Пахтакор»га яна Черан ғалаба келтиргани ҳақида икки оғиз. Ўтган мавсумнинг охирги ўйини кубок финали доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» баҳси бўлганди. Яримфиналдаги қизил карточка сабаб финалда Драган Черан иштирок этма олмади ва «Пахтакор» мағлуб бўлди.

Янги мавсумнинг илк ўйинини «Пахтакор» яна «Насаф»га қарши ўтказди. Яйпандаги суперкубок финалида Чераннинг ягона голи «Пахтакор»га ғалаба келтирди. Чемпионат 1-турида Черан Самарқанддаги «Динамо»га қарши ўйинда ҳам ғалаба голини урди. 2-турда яна Черан ғалаба голига муаллифлик қилди. Энди ҳам «Пахтакор» Черанга боғланиб қолмаган дея оласизми?

Tribuna.uz фотомухбири «Пахтакор» – «Нефтчи» ўйинини стадиондан кузатди. Қуйида учрашувдан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz

Суратлар муаллифи – Муҳаммаджон Ғаниев.

Мавзуга оид