Янгийўлда автобус ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган. Фақат автобус яроқсиз ҳолга келган. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 11 март куни соат 17:00 ларда, М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Янгийўл тумани, "Янгийўл" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 838-километрида 1957 йилда туғилган ҳайдовчи К.Т. бошқарувида бўлган Isuzu автобусида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат автобус ёниб кетган ва яроқсиз ҳолга келган.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлганди.
Мавзуга оид
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
14:57 / 05.11.2024