Фото: Кучли ёмғирлар туфайли бир нечта вилоятда селлар кузатилмоқда
Айниқса Самарқанд ва Жиззах вилоятининг аксар ҳудудларида эрталабдан буён кучли ёмғир ва селлар кузатилмоқда.
2022 йил 13 март куни эрталабдан Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида кучли ёмғир ёғиб селлар кузатиляпти. Жумладан, Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Ургут, Самарқанд ва яна бир қатор туманларида сел оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шунингдек, Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин, Фориш туманларида ҳам кучли селлар кузатилган. Жумладан, Фориш туманида оққан кучли сел одамларнинг ҳовлисига ва айрим ижтимоий объектларга ҳам киргани айтилмоқда.
Қўшработ туманида эса кучли селлар туфайли айрим йўллар ёпилиб қолгани, оқибатда ўша йўлларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтаб қолгани хабар қилинмоқда. Шунингдек, селдан ўта олмаётган машиналарни тракторлар пул эвазига ўтказиб қўяётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ургут туманида ҳам эрталаб бошланган кучли ёмғир ҳанузгача ёғяпти. Тумандаги аксарият сойларда, шунингдек, Ургут шаҳридаги айрим кўчаларда сел оқмоқда. Сел туфайли жиддий талафотлар содир бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” жорий йилнинг 11-15 март кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг 9 та вилоятида тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
16:43 / 27.11.2024
Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўмини онлайн қиморда ютқазиб қўйди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
09:31 / 20.11.2024