Ўзбекистон | 12:52 / 13.03.2022
11203
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди
Бунга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.
ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, 2022 йил 13 март куни соат 6:30 ларда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи 11-километрида юк машинаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1989 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Қ. DAF русумли юк машинасида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат оғир юк ортиб кетаётган юк машинасига зарар етган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:51
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024