Жамият | 14:40 / 14.03.2022
2390
2 дақиқада ўқилади

4 та вилоятда ўғирликлар содир қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 10 га яқин ўғирликларни содир қилган жиноий гуруҳ ушланди. Улар асосан электродвигател ва трансформаторларни ўғирлашган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Когон туманидаги фермер хўжалик даласидан 11,5 млн сўмлик трансформаторни номаълум шахслар ўғирлаб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов жараёнида ушбу ўғирликни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Д.А. жиноий шериги, 1989 йилда туғилган ҳамқишлоғи С.А. ҳамда яна бир пастдарғомлик, 1995 йилда туғилган Т.Ў. билан содир қилгани аниқланган. Жиноий гуруҳ Бухоро вилоятининг Қоракўл, Олот, Ромитан, Вобкент, Пешкў ва Когон туманлари ҳудудидан сув тортиш насоси (электродвигател) ва трансформаторларни ўғирлаб, уларни Тошкент шаҳрида яшовчи харидорларга сотиб юборган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида жиноий гуруҳ аъзолари Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шу турдаги 10 га яқин ўғрилик жиноятларини содир қилганлиги маълум бўлган. Аниқланган ҳолатлар тегишли тартибда қайд этилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Мавзуга оид