Ўзбекистон | 14:37 / 14.03.2022
4718
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди

Ўзбекистон ТИВ расмий вакили мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганини маълум қилди.

Фото: torange.biz

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.

«Элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган», дейилади хабарда.

Элчихонанинг электрон почта манзили: [email protected].

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид