Ўзбекистон | 15:22 / 15.03.2022
11614
1 дақиқада ўқилади

“Амирсой”га олиб борувчи йўлда тупроқ кўчди

Фото: Фото: Тошкент вилояти ФВБ

Меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши оқибатида “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида тупроқ кўчиши содир бўлиб, йўл қатнов қисмида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди.

Тошкент вилояти ФВБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 15 март куни соат тахминан 04:00 - 05:00 лар оралиғида Бўстонлиқ туманида жойлашган Тянь-Шань тоғ-тизмаси “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи йўлининг 34-пикетида кучли ёмғир ёғиб, ернинг лой ҳолатига келиши оқибатида кўчиш ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса содир бўлган ҳудудда аҳоли яшаш пункти, дам олиш ва бошқа объектлар жойлашмаган ва кўчки оқибатида ҳеч кимга моддий зарар етмаган.

Ҳозирда ходиса оқибатлари туман ҳокимлиги, ФВБ, ЙҲХБ ҳамда туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ходимлари томонидан махсус техникаларидан фойдаланган ҳолда бартараф этилмоқда.

 

Мавзуга оид