Ўзбекистон | 11:22 / 15.03.2022
9024
2 дақиқада ўқилади

Айрим фуқаролардан «загранпаспорт» учун давлат божи ундирилмаслиги белгиланди

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 14 мартида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
 
ID-карта берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади, хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ундирилади (илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари эди).

Бундан олдин президентнинг “Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

Лойиҳа хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизматини Давлат хизматлари марказлари ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тегишли қисмларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини назарда тутувчи янги таҳрирдаги боб билан тўлдирилмоқда.

Мавзуга оид