Ўзбекистон | 08:05 / 15.03.2022
9807
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Қозоғистон ва Россияга 5,5 минг тонна помидор етказиб берди
Ўзбекистон январь ойида 5,7 минг тонна помидор экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида 7 давлатга қиймати 3,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 минг тонна помидор экспорт қилган.
Қайд этилишича, помидор экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 4 минг тонна;
- Россия – 1,6 минг тонна;
- Қирғизистон – 70,2 тонна;
- Тожикистон – 7,8 тонна.
Қўмита маълумотларига кўра, январь ойида хорижий давлатларга помидор экспорт қилган ҳудудлар:
- Хоразм вилояти – 1,1 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти – 1,1 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 839 тонна;
- Фарғона вилояти – 649 тонна;
- Қашқадарё вилояти – 625 тонна;
- Наманган вилояти – 582 тонна;
- Тошкент вилояти – 245 тонна;
- Сирдарё вилояти – 169 тонна;
- Самарқанд вилояти – 144 тонна;
- Жиззах вилояти – 110 тонна;
- Тошкент шаҳри – 94 тонна;
- Андижон вилояти – 38,4 тонна.
Мавзуга оид
14:59
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
13:58 / 31.10.2024