Россия Байден ва Трюдога қарши санкциялар жорий этди
Россия АҚШ президенти Жо Байден ва қатор америкалик амалдорларга қарши персонал санкциялар жорий этди.
Жумладан, рўйхатда Давлат котиби Энтони Блинкен, Марказий қидирув бошқармаси директори Уильям Бёрнс, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауэр ва мудофаа вазири Ллойд Остин номлари бор.
Шунингдек, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Байденнинг ўғли Ҳантер ҳам санкцияларга учраган.
Хабар қилинишича, гап Россияга келишни тақиқлаш ҳақида кетади.
Кейинроқ Россия ТИВ худди шундай санкциялар Канада бош вазири Жастин Трюдога ҳам қўлланганини маълум қилди.
Санкциялар Россиянинг юқори мартабали шахслари АҚШга кириши тақиқланишини ҳам кўзда тутувчи қатор «мисли кўрилмаган санкциялар»га жавобан қабул қилинган.
- АҚШ Россия Украинага бостириб кириши ортидан 25 февраль куни РФ президенти Владимир Путин, ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва қатор юқори мартабали мансабдорларга санкциялар қўллаганди. Санкцияларга кўра активлар музлатилиши назарда тутилган. Оқ уйдагилар бу санкция АҚШга киришни тақиқлашини ҳам қўшимча қилган.
Мавзуга оид
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024
Байден ҳокимиятни тинч йўл билан Трампга топширишга ваъда берди
01:11 / 07.11.2024