Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия шакар ва дон экспортини вақтинча чеклади
Россия ҳукумати 2022 йилнинг 30 июнига қадар буғдой, меслин, арпа, маккажўхори ва жавдар, 31 августгача эса шакар экспорт қилишга чеклов жорий қилди.
Россия ҳукумати 14 мартдан бошлаб Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига бир қанча турдаги донли экинлар, оқ шакар ва шакарқамиш экспорт қилиш бўйича чекловлар жорий қилди. Хусусан, 2022 йилнинг 30 июнига қадар буғдой, арпа, меслин, маккажўхори ва жавдар, 31 августга қадар эса шакар экспорт қилиш тақиқланмоқда.
Юқоридаги маҳсулотларни экспорт қилишда бир қатор истиснолар мавжуд. Хусусан, ушбу товарларни гуманитар ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек, халқаро транзит ташиш доирасида Россиядан ташқарига етказиб бериш мумкин бўлади.
Бу қарорнинг қабул қилиниши ташқи чекловлар шароитида ички озиқ-овқат бозорини ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳланган.
Аввалроқ, Россия қишлоқ хўжалиги ва савдо-саноат вазирликлари 15 мартдан 30 июнгача Россиядан буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхори экспорт қилишни тақиқлашни таклиф қилаётгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, жаҳондаги буғдой экспортининг 30 фоизи, маккажўхори экспортининг 20 фоизи ва кунгабоқар экспортининг 76 фоизи Украина ва Россия ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025