Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция бадавлат россияликларнинг 850 миллион евролик активларини музлатди
Франция ҳукумати жорий этилган санкциялар туфайли бадавлат россияликларнинг қарийб 850 миллион евролик мулклари ёки активларини блоклаган. Бу ҳақда TF1 телеканали хабар қилди.
Бу миқдорнинг 150 миллион евросини музлатилган банк ҳисоблари, яна 539 миллион еврони ўнлаб кўчмас мулклар, 150 миллион еврони эса — икки яхта ташкил этади. Франция молия вазири Бруно Ле Мэрнинг хабар қилишича, бу маблағлар ва объектлар формал жиҳатдан хатланган ҳисобланмайди, аммо уларнинг эгалари вақтинча бу воситаларга эгалик қила олмайди.
Ле Мэрнинг хабар қилишича, Евроиттифоқ санкциялари доирасида Россия МБнинг музлатилган активлари миқдори 22 миллиард еврога баҳоланади.
Bloomberg 19 март куни ЕИ мамлакатлари ҳукуматлари россиялик йирик тадбиркорларнинг активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланиш имконияти кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берганди. Қайд этилишича, бу ташаббус ҳали «бошланғич босқичи»да турибди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025