Ўзбекистон | 07:26 / 22.03.2022
11497
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги электр подстанциясида йирик ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган электр подстанциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.
Кеча, 21 март куни соат 16:44 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига пойтахтнинг Яшнобод туманидаги Элбек кўчасида жойлашган электр подстанциясида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди, дейилади вазирлик маълумотида.
«Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари ёнғин содир бўлган жойга етиб борди. Воқеа жойида қуввати 16 минг кВА бўлган трансформатор ёниб кетгани маълум бўлди. Ёнғин соат 17:09 да ўчирилди», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.