Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Украинага 6 мингта ракета беради
Шунингдек, Лондон украиналик ҳарбийлар маоши учун 25 млн фунт стерлинг (30 млн евро атрофида) ажратади.
Буюк Британия Украинага Россиядан ҳимояланиш учун 6 мингта, жумладан, танкка қарши ракеталар бериш ниятида. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон маълум қилди, деб хабар берди DW.
"Биз Украинадаги озодлик машъалини сақлаб қолишимиз ёки Европа ва бутун дунёда ўчишига йўл қўйишимиз мумкин", - деди Жонсон.
Бундан ташқари, Лондон украиналик ҳарбийлар маоши учун 25 млн фунт стерлинг (30 млн евро атрофида) ажратади. ВВС медиакорпорациясига 4,1 млн фунт стерлинг (4,9 млн евро) берилади. BBC хабарига кўра, бу маблағ Россия ва Украинадаги дезинформацияга қарши курашишга сарфланади.
Аввалроқ Буюк Британия Украинага 4 мингдан ортиқ Javelin ва NLAW танкка қарши ракета мажмуаларини жўнатган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
23:08 / 27.05.2025