Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Нидерландиядан 5 бош божхона итлари олиб келинди
Хориждан олиб келинган 3 бош Бельгия ва 2 бош немис овчаркаси Афғонистон ҳамда Тожикистон билан чегарада жойлашган божхона постларида хизматга сафарбар қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги фаол ҳамкорлик доирасида Тошкент халқаро аэропортига Истанбул-Тошкент рейси билан 3 бош Бельгия ва 2 бош немис овчаркаси олиб келинди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур итлар Нидерландиянинг Police Dogs Centre ташкилоти томонидан Миллий кинология марказига беғараз тарзда тақдим қилинган.
Қайд этилишича, мазкур лойиҳа БМТнинг гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан амалга оширилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда Нидерландиядан келтирилган 5 бош хизмат итлари махсус питомникларга жойлаштирилган. Белгиланган карантин муддати ва иқлимга мослашиш жараёнлари якунига етгач, ушбу итлар Афғонистон ва Тожикистон билан чегарада жойлашган божхона постларида хизматга сафарбар қилинади.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025