Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ўқувчи қиз байрам тадбири пайтида вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактаблардан бирида Наврўз байрами тадбирларида қатнашиб турган қизнинг қўққисдан йиқилиб вафот этгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ХТВ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган қиз 2005 йилда туғилган бўлиб, Миришкор туманидаги 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олган.
У болалигидан тутқаноқ (эпилепсия) билан хасталанган бўлган. Ўқувчининг ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.
«Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади ХТВ ахборот хизмати муносабатида.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
14:12 / 19.04.2025