Ўзбекистон | 13:48 / 25.03.2022
23112
2 дақиқада ўқилади

Даврон Ваҳобов Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланди

Бугун, 25 март куни Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди.

Фото: Савдо-саноат палатаси

Қурултойда Ўзбекистон президенти томонидан Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига тавсия этилган Даврон Ваҳобовнинг номзоди делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва у Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланди.

Даврон Ваҳобов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент кимё-технология институти бакалавриатини ва 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини тамомлаган. 2007 йилда эса Тошкент давлат юридик университетини сиртқи таълим бўйича тугатган.

У Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Oqsaroy textile» МЧЖ тизимидаги қатор вазифаларда ишлаган.

Амалдаги тайинловга қадар Даврон Ваҳобов «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. 2020 йилнинг ноябр ойида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиш қарори билан раис ўринбосарлигига маъқулланган Даврон Ваҳобов номзоди президент Мирзиёев томонидан ҳам қўллаб-қувватланганди.

Маълумот учун, 2017 йилдан буён палатага раислик қилиб келган Адҳам Икромов жорий йил феврал ойи ўрталарида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида спортни ривожлантириш вазири лавозимига маъқулланганди.

Мавзуга оид