Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша президенти самолёти хавфли қўнишни амалга оширди
АҚШ президенти Жо Байден билан Жешув шаҳрида учрашиш учун ҳавога кўтарилган Полша президенти Анжей Дуданинг самолёти Варшавада ҳалокатли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Полша президенти девонхонаси вакили Якуб Кумох маълум қилди.
"Президент Дуда ўтирган самолёт ҳалокатли қўнишни амалга оширди", - дея Кумохнинг сўзларидан иқтибос келтирган Полша матбуот агентлиги.
"Полша ва АҚШ президентларининг Жешувга ташриф дастурига озгина ўзгартириш киритилади. Президент Анжей Дуда Жешувга етиб келганидан сўнг президент Жо Байденни кутиб олиш маросими ўтказилади", - деган у.
Полша телевидениесининг маълумот беришича, Дуда захира самолётда Варшавадан учиб кетган.
Байден ўз самолётида Дуданинг етиб келишини кутмоқда.
АҚШ президентининг Европага ташрифи доирасида ЕИ мамлакатларининг Россия гази ва нефтидан мустақил бўлишлари масаласи муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025