Жаҳон | 14:32 / 28.03.2022
31781
5 дақиқада ўқилади

Етим болалар эвакуацияси ва ер билан битта қилинган черков. Уруш суратлари

Уруш бошланганидан буён 32 кун ўтди. БМТ маълумотларига кўра, бу вақт мобайнида мамлакатни 3,8 миллиондан ортиқ киши тарк этиб улгурди. Мариуполь аҳолисининг ярмидан ортиғи шаҳарни ташлаб кетишга мажбур бўлган — 540 мингдан ортиқ киши яшаган шаҳар ой бошидан буён қамалда қолмоқда. Владимир Зеленский украиналикларга ҳарбийларнинг ҳаракати акс этган фото ва видеоларни тарқатишни тақиқловчи қонун қабул қилди. Украина ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревогалар янграши давом этмоқда. Чернобиль АЭС жойлашган ҳудудда ўн минг гектар майдондаги ўрмонлар ёнмоқда.

Запорожье областининг Пологи шаҳридаги болалар уйидан эвакуация қилинган бола. Россия армияси назоратидаги ушбу шаҳардан 30 нафарга яқин бола ўз тарбиячилари билан бирга олиб чиқилган.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Сўнгги соатлардаги асосий янгиликлар:

  • Украина президенти россиялик ҳарбийлар томонидан ўғирлаб кетилган мэрларнинг айримлари жонсиз ҳолда топилгани ҳақида маълум қилди.
  • Россияликларга Facebook ва Instagram’дан фойдаланиш тақиқланмайди. Бу ушбу ижтимоий тармоқларнинг бош компаниясини «экстремистик ташкилот» деб топган суд қарорида кўрсатилган.
  • Украина президенти РФ ҳукуматининг унинг интервьюси Россия нашрларида эълон қилинишига қаршилик кўрсатганига муносабат билдирди: «Агар бу шу қадар фожиали бўлмаганида, кулгили бўлган бўларди».
  • Германия канцлери Олаф Шольц НАТО тинчликпарвар кучлари Украинага жўнатилиши ва мамлакат осмони ёпилишига қарши чиқди.
  • Уруш бошланганидан буён Украинада 143 бола ҳалок бўлган, 216 бола яраланган.
  • Украина қуролли кучлари Бош штаби Донбассда душманнинг беш ҳужуми қайтарилгани, Киевга ҳужум давом этаётганини, ўтган кунда Украина томони россияликларнинг тўрт самолёти, бир вертолёти, икки дрони ва икки қанотли ракетаси йўқ қилинганини маълум қилган.
  • Россия мудофаа вазирлиги Россия авиацияси Украинанинг 36та ҳарбий объекти йўқ қилингани, 5та самолёти, 19та дрони ва бешта ракетаси уриб туширилганини маълум қилган.
Запорожьедаги эвакуация пунтидаги доска. Унда бедарак йўқолган украиналиклар ҳақидаги маълумотлар битилиб, кўнгиллилардан уларни топишда ёрдам сўралган. Фото: Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Дробицкий Яр мемориал комплекси ҳудуди россиялик ҳарбийлар ҳужумидан кейин. Суратда — Иккинчи жаҳон урушида яҳудийлар геноциди содир бўлган жойда ўрнатилган Менор ёдгорлиги.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Ҳудудий мудофаа кучлари жангчилари Киевдаги назорат пунктида исинмоқда.
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Киев областидаги Бишев қишлоғи Россия армияси ҳужумидан кейин
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Харьковдаги черковнинг россиялик ҳарбийлар ҳужумидан кейинги кўриниши. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Луганскдаги Трехизбенка посёлкасида ўйнаётган болалар. Нарироқда россиялик ҳарбий турибди.
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий ёниб кетган тўшак қолдиғини тепмоқда. Фонда — россияликларнинг ёниб кетган танки. Стоянка, Украина
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Лукьяновка қишлоғидаги ҳувиллаб қолган майдон кўриниши. Маҳаллий аҳоли вакиллари сўзларига кўра, урушга қадар бу ерда ибодатхона бўлган, энди эса у россия танклари томонидан вайрон этилган. Киев области.
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполдаги кўп қаватли уй ҳовлисидаги автотураргоҳда ёниб кетган автомобиллар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Одессадаги бозорда противогазни кўздан кечираётган аёл
Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Харьковдаги регионал штабнинг вайрон бўлган биноси ҳовлисида
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Харьков аҳолиси мактаб ертўласидаги бомбапанагоҳда. Бу ерда улар бир ойдан ортиқ вақт давомида қолишмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Комендантлик соати вақтидаги текширув. Харьков
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Яқинда россиялик ҳарбийлардан қайтариб олинган Лукьяновка қишлоғи аҳолиси вакили украин танки яқинидаги скамейкада ўтирибди.
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Аёллар ҳужумга учраган мактабни тозалашмоқда, Харков.  REUTERS/Thomas Peter
Мариуполлик 70 ёшли Валентина Демура вайрон бўлган уйи ёнида. У энди қўшнилариникида яшашга мажбур бўлмоқда.
REUTERS/Alexander Ermochenko
 Одессадан эвакуация қилинаётган бола юзига Украина байроғи рангларини чизиб олган. REUTERS/Nacho Doce
Ҳарбийлар учун таом пишираётган мусиқачилар ва олимлар

Мавзуга оид