Ўзбекистон | 18:52 / 29.03.2022
26176
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Тошкентга етиб келди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрди.

Фото: Anadolu

Эрдўған ва унинг рафиқасини Тошкент халқаро аэропортида президент Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Ташриф “Янги Ўзбекистон” боғи билан танишишдан бошланди. Мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, бу хорижий давлат раҳбари ташрифи чоғида “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган биринчи шундай маросим бўлди ва келгусида анъанага айланади.

Ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик шериклик кенгашининг 2-йиғилиши бўлиб ўтади. Саммит якунида қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўғаннинг 2018 йилдаги Тошкентга ташрифи вақтида Ўзбекистон–Туркия стратегик шериклик кенгаши тузишга келишиб олинган эди. Кенгашнинг илк йиғилиши 2020 йилда Анқарада бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати эълон қилган суратлар

 

Мавзуга оид