Ўзбекистон | 09:52 / 30.03.2022
10600
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятининг тўртта туманида ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Булунғур, Нуробод, Каттақўрғон ва Қўшработ туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарган.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Булунғур, Нуробод, Каттақўрғон ва Қўшработ туманларида ИИБга янги бошлиқлар тайинланган.

Жумладан:

  • Подполковник Сувонқулов Зокир Латипович Нуробод тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланган. Мазкур тайинловгача, З.Сувонқулов Қўшработ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
  • Бунёд Жўрақулов Қўшработ туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача Б.Жўрақўлов Булунғур тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
  •  Асламжон Очилов Каттақўрғон туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача А.Очилов Нуробод тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
  • Подполковник Отамуродов Абдували Саидмуродович Булунғур тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача А.Отамуродов Каттақўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Жиззах вилоятида ҳам Жиззах шаҳри ва яна бир нечта туманларда ИИБ бошлиқлари ўзгарганди.

Мавзуга оид