Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда инфокиоскни ўғирлаб кетган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида инфокиоскни ўғирлаб кетганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Қайд этилишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 19 март куни соат 20:00 ларда номаълум шахс «Узпайнет» МЧЖга тегишли умумий қиймати 22 000 000 сўмлик инфокиоскни ўғирлаб кетган.
Ушбу шахс инфокиоскни ўзининг «Нексия» русумли автомашинасига жойлаб, кимсасиз жойга олиб борган. У ерда инфокиоскни очиб, ичидаги 3 083 000 сўм пулларни ўзлаштирган.
“Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, гумонланувчи шахс 27 ёшли фуқаро бўлиб чиқди ва у қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани ИИО ФМБга юборилган.
Мавзуга оид

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди

16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди

09:40 / 06.03.2025