Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХТВ 9- ва 11-синфлар учун имтиҳон фанларини тасдиқлади
Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, вазирликнинг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли буйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилади.
11-синф битирувчилари учун она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.
Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.
Бундан аввал умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси эълон қилинганди.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит
14:24 / 06.11.2024