Жаҳон | 21:43 / 01.04.2022
10792
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда Украинадаги вазият билан боғлиқ митинглар ўтказиш тақиқланди

Тақиқ 1 апрелдан 1 июлга қадар амал қилади.

Фото: EPA/Vostock-photo

Бишкекда Украина ёки Россияни қўллаб-қувватлаб митинглар ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Первомайск, Ленинск, Свердловск ва Октябрск район судлари районлар мэрияларининг Россия-Украина қуролли низоси масаласида барча турдаги йиғилишлар, митинглар ва акциялар ўтказишни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги қарорини қонуний деб топган. 

Қарорга кўра, 1 апрелдан 1 июлга қадар бундай тадбирлар ўтказиш тақиқланади.  

Бишкек шаҳар ИИБ барча фуқаролар ва пойтахт меҳмонларини суд органлари қарорларини бузмасликка чақирган.  

Шу билан бирга, хабар қилинишича, 2 апрел куни Бишкекдаги Максим Горкий номидаги хиёбонда Украинани қўллаб-қувватлашга бағишланган акция ўтказилиши режалаштирилган.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид