Спорт | 22:56 / 02.04.2022
23487
1 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина жаҳон кубогини қўлга киритди 

Оксана Чусовитина Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида кумуш медални, Қатар пойтахти Доҳада ўтган жаҳон кубогида эса олтин медални қўлга киритганди. 

Фото: minsport.uz

Оксана Чусовитина Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Яқинда 47 ёшга қадам қўядиган Чусовитина таяниб сакраш машқи бўйича ўтказилган финал баҳсларида 13,266 балл билан 1-ўринни эгаллади

Жами тўрт босқичдан иборат бўлган ушбу мусобақанинг учта босқичида қатнашиб, иккита олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлган Оксана таяниб сакраш йўналишида жаҳон кубоги соҳибасига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина 19 март куни Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритганди. 

5 март куни Қатар пойтахти Доҳада ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида эса олтин медалга эга чиққан эди. 

Мавзуга оид