Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада тартибсизликлар сабабли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Мамлакат 1948 йилдан буён кузатилган энг ёмон иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда.
Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса кескин иқтисодий вазият сабабли ўтказилган норозилик намойишлари ортидан мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Adaderana хабар берди.
31 март куни президент қароргоҳи ёнида тўпланган намойишчилар президентнинг истеъфосини талаб қилди.
Норозилик намойиши вақтида содир бўлган тўқнашувлар оқибатида 37 киши жароҳатланди.
Маълумотларга кўра, Шри-Ланка 1948 йилдан буён кузатилган энг ёмон иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Мамлакатга келадиган туристлар сони кескин камайгани сабабли келиб чиққан хорижий валюта тақчиллиги инқирозга сабаб бўлди. Мамлакат етарли миқдорда ёнилғи сотиб ололмаяпти.
Шри-Ланканинг кўплаб ҳудудларида суткасига 13 соатгача электр энергияси берилмаяпти.
Мавзуга оид
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
11:33 / 24.02.2025
Шри-Ланкада “адвокат” суд залида гумонланувчини отиб ташлади
22:08 / 20.02.2025