Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:09 / 02.04.2022
5571
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда 2 апрель куни айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
Тошкентда 2 апрель куни мотомавсум очилиши муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2 апрель куни 19-мотомавсум очилиши муносабати билан ўтказиладиган мотосайёҳларнинг тантанали юриши пайтида пойтахтдаги бир неча кўчалар соат 12:00 дан 13:00 гача ёпилади.
Ушбу кўчалар:
- "Новза" метросидан Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб Бунёдкор ва Алишер Навоий шоҳкўчалари кесишмасигача;
- Алишер Навоий ва Бунёдкор шоҳкўчалари кесишмасидан Алишер Навоий шоҳкўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
- Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан шу кўча бўйлаб Афросиёб кўчасигача;
- Афросиёб кўчасидан шу кўча бўйлаб Бунёдкор метро бекатигача.
Бундан олдин Тошкентда таровиҳ намозлари ўқилиши муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар ёпилиши хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш