Ўзбекистон | 17:41 / 04.04.2022
1004
1 дақиқада ўқилади

Паркент туманида сохта кадастр ҳужжатини тақдим этган фирибгар аниқланди

У сохта маълумотлар асосида нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиб, қалбаки ҳужжатларга асосан кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Фото: Прокуратура департаменти

Қайд этилишича, департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Э. укаси Б.Х.га тегишли Заркент қишлоғи ҳудудида жойлашган 16,5 сотих нотурар жойни фуқаро А.га келгусида турар жой тоифасига ўтказиб бериш шарти билан 21 500 АҚШ долларига сотиб, белгиланган тартибга зид равишда танишлари ёрдамида сохта маълумотлар асосида ушбу нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиб, қалбаки ҳужжатларга асосан кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими 20 минг доллар билан ушланганлиги хабар қилинган эди.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид